Тошкентда Турин политехника университетининг талабаси ўлдирилди

Фото с сайта UzReport

Тошкент шаҳар ИИББ Турин политехника университетининг 18 ёшли талабаси вафот этгани ҳақида хабар беради.

25 ноябрь куни соат 13.00 да Турин политехника университетининг дарвозаси ёнида бир нечта ёш йигит учрашган.

“Келишмовчилик натижасида 18 ёшли А.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (Турин политехника университети талабаси) юзига мушт билан урган. Зарба натижасида Ш.Р. ерга йиқилган ва етган шикастлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми («Жабрланувчининг ўлимига олиб келган танага қасддан шикаст етказиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.