Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг ходими ўсмирга нисбатан жисмоний куч ишлатди

Источник: кадр из видео

ИИО ходими ҳамда вояга етмаган шахс ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди, деб ёзади UzNews нашри.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 18 декабрь куни тахминан соат 14:30 атрофида вояга етмаган 2007 йилда туғилган Ю.С. “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжаллашгани юзасидан хабар берган.

Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фуқароларга нисбатан ходимлар томонидан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларини қоралаган. Видеодаги ҳолат юзасидан ИИО ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани айтилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.