Тошкентда учинчи “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси ўтказилади

Шавкат Мирзиёев и Денис Мантуров
Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда ўзаро савдонинг ўсиш суръатларини давом эттириш, кооперация лойиҳаларини, шу жумладан жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида учинчи бор ўтказиладиган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси негизида янада илгари суриш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.