Тошкентда ўқувчи қизлар бошқа ўқувчи қизни калтаклади
12 апрель куни дарсдан сўнг 2006 ва 2007 йилда туғилган 331-мактабнинг ўқувчи қизлари Янгиҳаёт туманининг 8-ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган объектда 2009 йилда туғилган қизни уриб, енгил тан жароҳати етказган. Бунда уларнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, жамоат тартибини бузгани айтилди, деб ёзади “Газета” нашри.
Тарқалган видеотасвирларда ўқувчиларнинг атрофида ҳам бир гуруҳ қизлар ҳолатни кузатиб турганини кўриш мумкин. Ўша вақтда улардан бири воқеани тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда тарқатган.
Тошкент шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мактаб маъмурияти бундан ўша куни кечқурун хабар топганини айтди.
«Эртаси куни мактаб маъмурияти жанжал иштирокчиларининг ота-оналарини чақиртириб, улар билан тушунтириш ишларини олиб борган. Воқеа юзасидан маъмурият Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган», — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Шарҳлар