Тошкентда ўқувчи қизни зўрлашга уринган мусиқа ўқитувчиси қамалди

препод
Фото: Ne molchi

Ўтган йил август ойида Тошкентда кекса мусиқа ўқитувчиси вояга етмаган ўқувчи қизга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни амалга оширганди.

66 ёшли A.С. 12 ёшли қизга икки йил давомида репетиторлик хизмати кўрсатган.

У қизга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни қилиб келган ва охирги марта уни зўрлашига сал қолган. У ўқиш даврида қизнинг тўлиқ ишончини қозонган, қизнинг  оиласига ташриф буюрган, чўқинтирган ота бўлишни хоҳлаган. Аввалига қиз ота-онаси билан дарсга борган, бироқ шу йилнинг март ойидан бошлаб ёлғиз шуғулланган — оиласи ўқитувчига ишонган ва у бундан фойдаланган, – дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди A.С.гa нисбатан ҳукм чиқарди, дея хабар беради пойтахт судлари матбуот хизмати.

Фуқаро Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиросни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) билан айбдор деб топилди. У саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди, энди у жазо муддатини умумий режимдаги колонияда ўтайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.