Тошкентда жамоат транспортини экологик тоза автобусларни харид қилиш ҳисобига янгилаш режалаштирилмоқда

Источник: Ко дну/Telegram

Ўзбекистон ҳукумати янги экологик тоза “яшил” автобусларни харид қилиш ҳисобидан шаҳар йўловчи транспортини янгилашни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини 2022-2025 йилларда ривожлантириш концепциясининг лойиҳасида кўзда тутилган, деб ёзади Sputnik нашри.

Яқин икки йилда нечта ва қандай автобуслар харид қилинади

90 та катта сиғимли (12-метрлик) MAN CNG;

200 та ўртача сиғимдаги (8,5 – 9 метрлик) SAZ LE60;

300 та катта сиғимли электробус (12-метрлик);

53 та катта сиғимли электробус (18-метрлик);

100 та катта сиғимли (12-метрлик) MAN CNG;

100 та катта сиғимли электробус (12-метрлик).

Шунингдек концепция йўналишсиз такси хизматлари учун электромобиллардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтишни кўзда тутади. Таксопарклар электр двигателли машиналарни харид қилиши учун Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни жамғармаси ва маҳаллий бюджетлардан банк кредитлари бўийча фоизларнинг ярмини қоплашга маблағлар ажратилади.

Бундан ташқари, таксилар фаолиятини рақамлаштириш  режалаштирилган. Йўналишсиз такси ҳайдовчилари ҳақидаги бутун ахборотни ўзига олувчи маълумотлар базасини яратиш кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.