Тошкентда жамоат транспортининг барча турлари учун ойлик чипта нархи ўртача иш ҳақининг 4,2% га тенг

Источник: unsplash.com

Picodi.com жамоаси дунёнинг 45 та йирик шаҳарида жамоат транспорти учун чипталар нархини ўрганиб чиқди ва бу харажатларни иш ҳақи билан таққослади. Тадқиқот учун биз 1 марта юриш ва шаҳар ичида жамоат транспортидан чекловларсиз фойдаланиш имконини берадиган 1 ойлик чипталар нархи олинди.

Жамоат транспортида бир марта юриш ҳуқуқини берадиган чипталарнинг энг юқори нархи Лондонда (5,19 доллар), Цюрихда (4,75 доллар) ва Ослода (3,91 доллар) қайд этилди. Ўз навбатида, энг қиммат ойлик чипталар Лондонда (271 доллар), Дублинда (166 доллар) ва Нью-Йорк (127 доллар)да қайд этилди. Таққослаш учун, ойлик чипта нархи Тошкент ва Тбилисида 15 доллар, Бишкекда эса 8 доллар туради.

Бироқ, бир ойлик чекловларсиз жамоат транспортида юриш чиптасининг нархини иш ҳақи билан таққослаганда, Сан-Паулу аҳолиси энг манфаатсиз ҳолатда экани маълум бўлди. Бу шаҳарда барча турдаги жамоат транспорти учун ойлик чипта иш ҳақининг 14,3 фоизига тенг. Нарх-даромад нисбати бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Лондон ва Истанбул (ҳар бири иш ҳақининг 7,4%) ўзаро бўлиб олди.

Тошкент шаҳрида нархи 166 минг сўм бўлган барча турдаги жамоат транспорти учун ойлик чипта иш ҳақининг 4,2 фоизига (солиқ тўланганидан кейин) тенг. Тбилисида бу нисбат 3% (40 лари), Бишкекда эса 2,7% (680 сом) ни ташкил қилди.

Рейтинг 2023 йил март ҳолатига кўра, жамоат транспорти учун масъул корхоналарнинг амалдаги тарифлари бўйича бир марталик чипталар ва ойлик чипталар нархларини таққослаш асосида тузилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.