Тошкентдаги қатор корхоналар Чирчиққа кўчирилади

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Президент Шавкат Мирзиёев 5 июль куни қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда Тошкент шаҳрида жойлашган тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва уларнинг негизида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳақида сўз борди.

Режага кўра, Тошкент ва Чирчиқдаги қишлоқ хўжалиги техникаси заводлари, Агрегат заводи, “Технолог” ва “ЎзКлаас Агро” корхоналари саноат кластери усулида ягона майдонда жойлаштирилади.

«1 минг 200 та ускуна ва жиҳоз, 28 турдаги техника оптималлаштирилиб, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш 85 фоизга, маҳаллийлаштириш 50 фоизга етказилади. Натижада ишлаб чиқариш таннархи 20 фоизга пасайиб, корхоналарнинг рентабеллик даражаси 10 фоизга ошиши кутилмоқда.

Президент Молия вазирлигига кластерни ташкил этиш билан боғлиқ дастлабки харажатлар учун 500 миллиард сўм ажратиш вазифасини қўйди. Бу маблағ тармоқ корхоналарининг бино-иншоотлари ва майдонлари аукцион савдоларида сотилиши ҳисобидан қайтарилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.