Тошкентдаги давлат хизматлари марказлари ID-карталар беришни бошлади

Источник: МВД

Энди ID-картани ички ишлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан бир қаторда Давлат хизматлари марказларида (ДХМ) ҳам расмийлаштириш мумкин. Шундай имконият Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Олмазор туманлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида яратилди, деб ёзади “Спутник” нашри Давлат хизматлари агентлигига таянган ҳолда.

Ўзбекистонда биометрик паспортларни ID-карталарга босқичма-босқич алмаштириш 2021 йил 1 январдан бошланганди. Карталарда махсус электрон ахборот ташувчи мавжуд бўлиб, унда паспорт эгаси ҳақидаги маълумотлар электрон кўринишда сақланади.

2022 йил якунигача ID-карталар 16 ёшда биринчи марта паспорт олаётганларга ёки уни бирор сабабга кўра алмаштираётганларга (паспорт йўқотилиши муносабати билан ёки исм ёки фамилия ўзгартирилганида) берилади.

Иккинчи босқичда, 2029 йилгача эски биометрик ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаган шахсларнинг паспорти аста-секин алмаштирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.