Тошкентдаги Шота Руставели кўчаси реконструкция қилинади

Источник: darakchi.uz

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилиниши кутилмоқда. Бу 13 июль куни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзолаган қарорда қайд этилган, деб ёзади «Газета» нашри.

«Grand Mir Hotel» меҳмонхонасидан Янги Сергели кўчасига қадар — 6,5 км йўл қисмини тўлиқ реконструкция қилиш, ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велоспедчилар йўлакларини барпо этиш режалаштирилган.

Лойиҳалаш ва қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» компанияси танланган. Унга бош лойиҳачи ва пудрат ташкилотини ўрнатилган тартибда белгилаш вазифаси юклатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.