Тошкентдаги учта туман ИИО ФМБ бошлиқларининг ўринборсарлари ишдан бўшатилди
11 декабрь куни пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Тошпўлатов жорий йил 11 ойлик иш натижалари бўйича танқидий руҳда йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда қатор камчиликларга йўл қўйгани учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари, шунингдек, Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманлари ИИО ФМБ бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб ёзади UzNews нашри.
Сирғали тумани ИИО ФМБ бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари интизомий жазога тортилди.
Шу билан бир қаторда, туманда ижобий кўрсатгичларга эришган ва намунавий хизмат олиб бораётган Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ИИО ФМБ бошлиқларига ташаккур эълон қилинган.
Шарҳлар