Тошкентдан Бўстонлиққа борадиган йўлнинг бир қисми 3 кунга ёпилади

Фото: Открытые источники

1-3 май кунлари Бўстонлиқ туманида йўлнинг бир қисми тўсиб қўйилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.

15 ва 16 ёшли ўсмирлар ўртасида велоспорт бўйича чемпионат ўтказилиши муносабати билан 4R12 автомагистралининг 34 ва 54 километри оралиғидаги қисми ёпилади.

Бўстонлиқ туманига боришни режалаштирганларга Чирчиқ шаҳри орқали айланма йўлдан ўтиш тавсия этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.