Тошкентнинг айрим туманларида газ босимининг пасайиши туфайли иссиқлик таъминотида муаммолар юзага келди – Veolia

Источник: unsplash.com

Совуқ об-ҳаво оқибатида иссиқ сув (иссиқ сув таъминоти ва иситиш) параметрларининг пасайиши кузатилмоқда, бу шаҳарда газ босимининг пасайиши билан бевосита боғлиқ. Бу ҳолат иссиқлик ишлаб чиқариш учун газга муҳтож бўлган иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати хабар беради .

Шаҳарнинг айрим туманлари аҳолиси “Veolia Energy Tashkent ” масъулияти чекланган жамиятига мурожаат қилиб, иссиқлик таъминотидаги муаммолар ҳақида хабар бермоқда.

“Veolia Energy TashkentМЧЖ ЧЭК мутахассислари инқироздан чиқиш, шаҳар аҳолиси ва ижтимоий аҳамиятга эга инфратузилмани иссиқлик билан таъминлаш мақсадида энергия таъминотчилари билан кечаю-кундуз ишламоқда”, — дейилади хабарда.

Газ таъминоти корхоналари томонидан айрим йирик саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми қисқартирилиб, аҳолига, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарга (“Тошиссиқмарказ” ДУК, “Тошкент ИЭС” АЖ ва “ Veolia Energy Tashkent ” ЧЭК МЧЖ) ва ижтимоий объектларга табиий газ етказиб беришда устуворликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

“Veolia” МЧЖнинг таъкидлашича, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар гидравлик режимнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун шаҳар иссиқлик энергиясининг 90 фоизини ишлаб чиқарадиган марказлаштирилган иссиқлик станцияларини сақлаб қолиш ва етказиб бериладиган иссиқлик энергиясининг белгиланган босимини тиклаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Корхонанинг таъкидлашича, электр таъминоти корхоналари “Veolia Energy Tashkent ” МЧЖ чет эл корхонасининг ижтимоий соҳа объектлари бўлган ва шаҳар иссиқлик энергиясининг 10 фоизини ишлаб чиқарадиган маҳаллий қозонхоналарни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Совуқ мавсумда сифатсиз иссиқлик энергиясини етказиб берилганлик учун тўловлар амалдаги қонунчилик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

“Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ЧЭК шаҳар аҳолисининг ҳолатни тушунишига умид қилади ва мавжуд вазиятни яхшилаш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширади”, – дея хулоса қилади компания.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.