Тошкентнинг айрим туманларида газдаги узилишлар сабабли иситиш тизимида муаммолар кузатилмоқда

Источнк: Julian Hochgesang

Тошкентнинг айрим туманларида табиий газ таъминотида узилишлар кузатилди. Бу ҳолат иситиш сифатига ҳам таъсир қилди, дея хабар беради Veolia Energy Tashkent компанияси.

Иссиқлик энергияси “Тошиссиқликмарказ” ҳамда “Тошкент ИЭС” (90%) ва Veolia Energy Tashkent маҳаллий қозонхоналарида табиий газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади (10%).

Иссиқлик параметрлари Veolia Energy Tashkent компаниясининг ҳарорат жадвалига мувофиқ ўрнатилади, ундан кейин эса ишлаб чиқарилган жами иссиқлик энергиясини компания истеъмолчиларга етказади.

«Ҳозир шаҳар иссиқлик таъминоти корхоналарига босими пасайтирилган газ етказилиб, ўрнатилган параметрлар тўлиқ таъминланмаяпти. Компания вазиятни яхшилаш учун кучайтирилган режимда ишламоқда: мутахассислар муаммоли ҳудудларни аниқлаш учун жойларга бормоқдалар ва иссиқлик таъминоти корхоналари билан биргаликда иссиқлик энергиясини қайта тақсимлаш бўйича ишларни мувофиқлаштирмоқдалар», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.