Тошкентнинг Бектемир туманидаги ёнғин ўчирилди
17 январь куни маҳаллий вақт билан соат 17:16 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Порлоқ кўчасида қурилиш материаллари солинган контейнерда ёнғин чиққани ҳақида сигнал келиб тушди. Воқеа жойига зудлик билан тўртта ўт ўчириш бригадаси етиб келган ва соат 17:54 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар даражаси ўрганилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Uzum Market маркетплейси омбори ёнғин содир бўлган ҳудудда бўлгани ҳақидаги видео пайдо бўлди. Бироқ компания офиси бу маълумотни рад этди.
Улашиш:
Шарҳлар