Тожикистон транспорт вазири: Панжикент ва Самарқанд вилоятини термир йўл боғлаши мумкин

Источник: varandej.livejournal.com

Тожикистон-Ўзбекистон вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Сўғд вилоятининг Панжикент шаҳрини Самарқанд вилоятининг темир йўллари билан боғлаш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим маълум қилади, деб ёзади “Азия-Плюс” нашри.

Унинг қайд этишича, бу масала икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг  Душанбе ва Тошкент шаҳарларида ўтказилган йиғилишларида муҳокама қилинган.

«Сўз икки мамлакат тадбиркорлари ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилаётган темир йўл йўналишини қуриш ҳақида бормоқда», – дейди вазир.

Унинг сўзларига кўра, асосий масала – режалаштирилаётган йўналишни қай даражада юклашга муваффақ бўлинишида.

Азим Иброхимнинг таъкидлашича, темир йўлдан ҳам юк, ҳам йўловчи ташиш учун фойдаланиш режалаштирилган.

Транспорт вазирлигининг маълумотларига кўра, лойиҳа темир йўлни Панжикент шаҳридан Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги Булунғур тумани темир йўл бекатигача ётқизишни кўзда тутади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.