Транспорт вазирлиги: Оренбург областида ағдарилган автобус йўловчилари орасида ўзбекистонликлар йўқ

Фото: пресс-служба МЧС по Оренбургской области

22 февраль куни Кострома-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи автобуси Оренбург-Қозон трассасида Татарская Каргали ҳудудида ағдарилган. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотганди, дея хабар беради Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати.

Автобусда 29 нафар йўловчи бўлган, улардан 4 нафари вояга етмаганлар. Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаган. Автобус йўловчилари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Йўловчилар тез ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг йўловчилар бошқа автобусда сафарни давом эттирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.