Транспорт вазирлиги Украинадан эвакуация қилинаётганлар учун чипталар сотилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Источник: МИД Узбекистана

Айрим ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатимизга етказиш учун ташкил этилган махсус рейсларга чипталар сотилаётгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълум қилади.

“Фуқаролардан бундай хабарларга ишонмасликларини сўраймиз, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан махсус рейслар бепул ташкил этилади”, — дейилади хабарда.

Ҳозирда Ўзбекистонга Польшанинг Катовице шаҳридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АК томонидан амалга ошириладиган махсус рейслар билан келган фуқаролардан авиачипта учун тўлов олинмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.