Транспорт вазирлигининг паст рентабелли давлат корхоналари хусусий секторга ўтказилади

Источник: norma.uz

“Автомобиль транспорти соҳасида давлат иштирокидаги корхоналарга хусусий секторни жалб қилиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан Транспорт вазирлигининг автомобиль транспорти соҳасидаги паст рентабелли давлат корхоналарини хусусий секторга инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан оммавий аукционлар орқали сотиш назарда тутилмоқда, деб ёзади “Норма” нашри.

«Электрон аукцион» электрон савдо майдонида сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди, улар учун қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланди:

  • иш фаолиятини камида 5 йил давомида жамоат транспорти соҳасида амалга ошириш ҳамда биринчи навбатда кишлоқ ҳудудларини туман ва вилоят марказлари билан боғловчи йўналишларда фаолият юритиш;
  • бир йил муддатда иш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (GPS қурилмалари, электрон тўлов тизимлари) жорий этиш.

Давлат активларини бошқариш агентлигига инвесторлар билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини назорат қилишни таъминлаш топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.