Туман сабабли Ўзбекистондаги иккита аэропорт ўз фаолиятини чеклади

Источник: Uzbekistan Airports

Бугун эрталаб Наманган ва Андижон аэропортларида кўриш ёмонлиги сабабли самолётлар учолмаган ва қўнолмаган. Кучли туман сабаб (кўриш даражаси – 50 метрга яқин) Қозондан учиб келган “Урал” авиакомпаниясининг SVR2161 рейси соат 08:48 да Наманганда қўнолмади ва Тошкентдаги захира аэродромга учиб кетди, дея хабар беради  Uzbekistan Airports компанияси.

Яна бир HY9620 рейси ҳам об-ҳаво шароитлари сабабли Наманганда қўнолмади ва Фарғонадаги захира аэродромга учиб кетган.

Худди шундай вазият Андижон аэропортида ҳам кузатилган. Москвадан учиб келган Uzbekistan Airways компаниясининг HY-622/621 рейси 10:45 да қўнолмасдан Фарғонадаги захира аэродромга учиб кетишга мажбур бўлган.

Метеорология хизматининг маълумотларига кўра, ушбу аэропортлар соат тахминан 14:00 гача об-ҳаво шароитлари муносабати билан ёпиқ бўлади. Барча рейслар яқин захира аэродромларга йўналтирилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.