Ўзбекистонлик туристлар сони ошмоқда

2024 йилнинг январь-февраль ойларида жами 850 минг нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 421 минг нафарга ёки деярли 2 баробарга ошган.

Жорий йилнинг дастлабки 2 ойида ўзбекистонликлар энг кўп қуйидаги мамлакатларга туристик мақсадларда сафар қилган:

Қирғиз Республикаси – 374,2 минг;

Тожикистон – 178,5 минг ;

Қозоғистон – 117,3 минг;

Саудия Арабистони – 51,3 минг;

Россия – 33,6 минг;

БАА – 26,2 минг;

Туркия – 23,5 минг;

Қувайт – 8,9 минг;

Миср – 5,4 минг;

Таиланд – 4,7 минг;

Бошқа давлатлар – 26,4 минг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.