Туризм ва спорт вазирлиги иккига бўлинди

Адхам Икрамов. Источник: УзА

Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов, спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзоди маъқулланди, деб ёзади ЎзА.

Амалдаги қонунчиликка кўра, вазирларнинг номзодлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан кўриб чиқилади.

“18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, депутатлар томонидан спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.