Туркия банклари Россия билан ишлашдан бош тортмоқда
Туркиядаги банклар санкциялардан қўрқиб, Россия кредит ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишдан бош торта бошлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» молия бозори ва ташқи савдо иштирокчиларидаги манбаларга таяниб ёзади.
Хусусан, банклар корреспондентлик муносабатларини узмоқда ва шартномаларни расмий равишда ёпмасдан тўловларни амалга оширишдан бош тортмоқда. Газетанинг суҳбатдошларидан бири Россияда шўъба хорижий банклар учун истиснолар мавжудлигига аниқлик киритди.
Яна бир манбанинг таъкидлашича, муаммолар анча олдин бошланган, бироқ декабрь ойи охирида вазият кескин ёмонлашиб, деярли барча Туркия банкларига таъсир қилган. Сўз бошқа нарсалар қаторида Nurol Bank ваа Emlak Bank ҳақида бормоқда. Биринчи кредит ташкилоти билан 40 га яқин Россия банклари ишлаган. Туркиядаги маҳаллий кредит ташкилотларининг корреспондент ҳисобрақамлари лира, доллар ва бошқа валюталарда очилган, алоҳида банклар ҳам рублда тўловларни қабул қилган.
Шарҳлар