Туркия компанияси Ўзбекистонда 350 км электр узатиш линияларини қуради

Фото: uzbekistonmet.uz

“Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ Туркиянинг «ŞA-RA Enerji İnşaat Ticaret ve Sanayi A.Ş» компанияси бош директори Раҳми Мертай Турк бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Туркия компанияси билан ҳамкорлик доирасида Тошкент вилоятида 213 километр 220 кВ, жануби-ғарбий қисмида 137 километр 500 кВ линиялар қурилади.

Шунингдек, магистрал электр тармоқларини ривожлантириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини интеграциялаш режалари ҳамда турк компанияси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.