Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

Источник: МИД Узбекистана

Ўзбекистон ТИВ “тез орада савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани” ҳақида хабар беради.

«Ташриф доирасида турли соҳаларда аниқ лойиҳалар ижроси ҳам кўриб чиқилади», – дейилади хабарда.

Қайд этиб ўтамиз, 2022 йил 10 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.