Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин

Источник: Kloop

25 сентябрга ўтар кечаси муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Валентина Чупик Шереметьево аэропортида қўлга олинди. Унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб қўйилиб, ўзини аэропортнинг махсус қабулхонасига жойлаштиришган, деб ёзади “Фергана”  “Медиазона”га ҳавола билан.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Арманистондан Москвага қайтаётган эди. ФХХ ходимлари унга Россияда қочқинлик мақомини бекор қилиш ва 2051 йилгача мамлакатга киришни тақиқлаш тўғрисидаги хабарни топширишди.

Чупик журналистларга хавфсизлик кучларидан олинган ҳужжатларнинг нусхаларини, яъни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Москвадаги миграция бошқармасининг 17 сентябрда “Қочқинлар тўғрисида” ги қонуннинг 9 -моддаси 2-банди (қочқин деб эътироф этиш учун атайин ёлғон маълумот ёки ёлғон ҳужжатларни тақдим этиш) асосида қочқинлик мақомидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги хабарни юборишга муваффақ бўлди. Энди у Ўзбекистон фуқароси  сифатидаЎзбекистонга депортация қилиниши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячиси “Фергана” нашрига уни 24 соат ичида ИҲЕС (инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди – “Фергана” эслатмаси) “39 -қоидани қўллашга вақт топа олмаслиги учун (аппеляция кўриб чиқилгунга қадар чиқариб юборишни тўхтатиб туриш тўғрисида– “Фергана” эслатмаси) депортация қилишмоқчи бўлаётганликларини” айтди.

Валентина Чупик 2006 йилда Ўзбекистондаги Андижон воқеаларидан кейин Россияга кўчиб ўтган. У махсус хизматлар ходимларидан таҳдидларни ола бошлагани учун мамлакатни тарк этганди. 2009 йилда Чупик Россия Федерациясида қочқин мақомини олди. Кўп йиллар давомида у Москвада яшади ва ўша ерда “Жаҳон тонги” (“Утро мира”) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотини тузди, мазкур ташкилот полиция томонидан ноқонуний ҳибсга олиш ва депортация қилиш, иш ҳақини тўламаслик ва мусофир ишчиларнинг ҳуқуқлари ва бошқа қонун бузилишларига дуч келган муҳожирларга бепул юридик ёрдам беради.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳамкасблари у билан бўлган воқеадан ҳайратда. Унинг Facebook  тармоғидаги саҳифасида кўплаб шарҳловчилар Чупикга киришни тақиқлаш – бу муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда у билан доимий ихтилофда бўлган Россия хавфсизлик хизматларининг “қасоси” деган фикрни билдиришади. Буни билвосита ҳибсга олиш сабабларини билишга ҳаракат қилган “Фергана” нашри ва Чупикнинг ўзи тасдиқлади: “Улар менинг Ички ишлар вазирлигидаги тизимли коррупцияни фош қилишда ўта фаол бўлганимни ва муҳожирларнинг ҳибсга олинишидан жуда кўп шикоят қилаётганимни айтишди”. – деди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.