Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳоким ёрдамчисини 30 минг доллар олаётган пайтда ушлади

Источник: УзА

Тошкент туманида яшовчи 1982 йилда туғилган шахс мазкур тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1982 йилда туғилган шахс сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.