Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар томонидан Тошкент шаҳрида бола калтаклангани тўғрисидаги иш ўрганилмоқда

Фото: кадр из видео

13 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги кўп қаватли уй олдида аёл ўзининг кичик ёшли боласини ураётгани акс этган видео тарқалди. Кадрларда у даставвал болани қаттиқ силкитгани, сўнгра юзига кучли зарба бериб урганини кўриш мумкин.

Зарбадан бола йиқилади, аёл эса унинг юзи ва бошига уришда давом этади.

Миробод тумани ҳокимлигининг маълумотларига кўра, васийлик ва ҳомийлик органи ходимлари ҳамда туман ИИБ ходимлари вазиятни ўрганган.

«Аёл билан суҳбатда маълум бўлишича, у қариндошларидан телефон орқали нохуш хабар олганидан асабийлашиб, инжиқлик қилаётган болани калтаклаган», – дейилади хабарда.

Аёл қилмишидан пушаймон эканини ва бошқа бундай қилмаслигини айтиб, ваъда берган.

Миробод тумани ИИБ жиноят ишлари бўлими ходимлари ҳодисани текширмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.