Уч нафар ўзбек футболчиси Осиё Кубогининг финалида майдонга чиқмайди
Ўзбекистонлик футболчилар Абдуқодир Хусанов, Хожимат Эркинов ва Аббосбек Файзуллаев U-23 Осиё кубоги финал учрашувида майдонга тушмайди. Бу ҳақда “Чемпионат Азия” нашри хабар беради.
Футболчилар ўз клубларига, яъни Франциянинг “Ланс”, Амирликнинг “Ал-Ваҳда” ва Москванинг “ЦСКА” жамоаларига қайтишган.
Маълум қилинишича, футболчиларни олимпия терма жамоасига чақиришдан асосий мақсад Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш эди.
ЎФА барча клубларга футболчиларга U-23 Осиё кубогида қатнашиш имкониятини яратиб бергани учун миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги финалида Японияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 3 май куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Шарҳлар