Тошкентнинг Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Открытые источники

Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович Учтепа туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Бунёд Мамаджанов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини магистрлик даражаси билан тамомлаган.

2020 йилдан шу кунга қадар “Aсакабанк” аксиядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.