Украина қуролли кучлари Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди

Фото: www.vedomosti.ru (Архив)

Украина қуролли кучлари Қримга ракета зарбаси берди. Бу ҳақда «Биз Россия билан биргамиз» жамоат ҳаракати раиси Владимир Рогов маълум қилди.

29 апрелдан 30 апрелга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилган. Роговнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Жанкой ва Симферополда ишлаган. Рогов ҳеч қандай зарар ҳақида хабар бермади. Россия Мудофаа вазирлиги Қримга қилинган ракета ҳужумини изоҳламади.

Оператив телеграм каналида хабар қилинганидек, Москва вақти билан тахминан соат бир яримларда Қрим кўпригида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. 40 дақиқадан сўнг яна ҳаракат давом эттирила бошлаган.

“Қрим шамоли” телеграм-каналида айтилишича, тунда маҳаллий аҳоли Евпатория, Жанкой, Симферопол, Гвардейский ва Красноперекопский туманларида портлаш овозини эшитган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.