Украина разведкачилари Россиянинг «Ҳайвонот боғи» радар мажмуасини йўқ қилди
Украина Бош разведка бошқармаси Россия ҳайвонот боғи радар мажмуаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
Қиймати 1 миллиард гривнага баҳоланган қимматбаҳо ҳарбий техникага ҳужум «Қанотлар» бўлинмаси аскарлари томонидан тўртта ФПВ дронлари ёрдамида амалга оширилган.
Разведка операциянинг аниқ жойи ва вақтини ошкор этмайди, бироқ йўқ қилиш учун фойдаланилган дронларнинг нархи 100 минг гривнага яқин бўлганини қайд этади.
Улашиш:
Шарҳлар