Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик олиб чиқилди

Источник: МИД Узбекистана

2022 йил 23 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 146 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман шахс ва 2 нафар чақалоқ олиб келинган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби хабар беради.

28 февралдан 24 мартга қадар 27 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 6 030 нафар ватандошимиз қайтарилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) мамлакатнинг Польшадаги элчихонаси билан биргаликда ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.