Ҳукумат 1 ноябргача аҳолининг 70% ни эмлашни режалаштирмоқда
Ҳукумат 1 ноябргача аҳолининг 70% ни эмлашни мақсад қилиб қўйди, деб ёзади “Газета” нашри.
Жами яна 17,9 млн доша вакцина харид қилиш режалаштирилган:
- Moderna — 3 миллион доза (30 июлда етиб келади);
- Pfizer-BioNTech — 1,2 миллион доза;
- ZF-UZ-VAC-2001 — 12 миллион доза;
- «Спутник V» — 1,7 миллион доза.
Бундан ташқари, 982 та совутгич ва музлатгич, ва 545 та компьютер харид қилиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, давлатлараро эмланганлик ҳақидаги сертификатларни тан олишга эришиш ва эмлаш жараёни билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш кўзда тутилган.
Улашиш:
Шарҳлар