Улгуржи истеъмолчиларни газ билан таъминлаш вақтинчалик тўхтатилди

Источник: unsplash.com

«Ўзтрансгаз» компаниясининг маълум қилишича, “10 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида табиий газнинг истеъмоли кескин ошиб бориши кузатилмоқда”.

“Бундай ҳолатда аҳоли, ижтимоий аҳамиятга молик объектлар ва қозонхоналарни табиий газ билан узулуксиз таъминлаш мақсадида республикадаги мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай улгуржи истеъмолчилар, хусусан, АГТКШлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, “УзГазТрейд” АЖ билан шартнома тузган ҳолда магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш шохобчаларига тўғридан-тўғри уланган барча корхоналарга табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди”.

Ушбу корхоналарга газ узатиш об-ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳамда қулай шароит вужудга келиши билан тикланади ва бу ҳақда алоҳида хабар қилинади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.