Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими июль ойида уч йилга қамалиб, икки ойдан сўнг озодликка чиқди

Фото взято из "Sputnik.uz"

Ўзбекистон Олий судининг кассация инстанцияси Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаевга берилган жазони алмаштирди. 29 август куни уни озод қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Собиқ ҳоким ҳукм чиқарилганидан кейин салкам икки ой қамоқда ўтирди.

Жиноят ишлари бўйича Хива вилоят суди 4 июль куни Шуҳрат Абдуллаевни Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми «а» банди ҳамда 2-қисмнинг «а», «б» бандлари (мансаб сохтакорлиги). Жиноят кодексининг 229-4-моддаси (Ер бериш тартибини бузиш) бўйича билан айбдор деб топди. Суд уни икки йил муддатга давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

4 август куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг апелляция инстанциясида иш кўриб чиқилиб, суд ҳукми бекор қилинмади.

Собиқ ҳокимнинг адвокатлари ҳукм адолатсиз ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли уни оқлаш талаби билан Олий судга кассация шикояти берган. Бундан ташқари, Хоразм вилояти прокурори протест киритиб, Шуҳрат Абдуллаевга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни, унинг айбига иқрор бўлганлиги, пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ва моддий зарарни қоплашини инобатга олишни сўради.

Ана шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда Олий суднинг кассация инстанцияси 29 август куни дастлабки жазони 500 БВР (165 миллион сўм) миқдорида жаримага ўзгартирди.

Шундай қилиб, норозилик тўлиқ, шикоятлар эса қисман қаноатлантирилди. Шуҳрат Абдуллаевни 3 йиллик қамоқ жазосидан озод қилишга қарор қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.