Урганчда саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳайкали очилди
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини тантанали очиб берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.
Ҳайкал бир неча ой олдин ўрнатилган бўлишига қарамасдан, бу вақт оралиғида мато билан ўралган ҳолда сақланди, дея қайд этади “Газета” нашри.
Отда ўтирган Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик бронза ёдгорлигини яратиш устида россиялик усталар иш олиб боришган.
Ҳайкалнинг умумий оғирлиги 50 тоннадан ортиқ бўлиб, ёдгорлик қисмларга бўлиб поездда Ўзбекистонга жўнатилган.
360 телеканалининг маълумотларига кўра, ёдгорлик лойиҳаси устида икки йил ишланган, лойиҳанинг якуний варианти шахсан Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланган.
Шарҳлар