Қурувчи ташкилот Тошкент марказидаги “сталинча бино”ни бузишга рухсат олди
2023 йилнинг 24 октабрь куни блогер Никита Макаренко Яккасарой тумани ҳокимлиги ва Тошкент ҳокимлиги Шота Руставели кўчасида жойлашган тарихий 22-уйни бузишга рухсат берилгани ҳақида хабар қилганди.
Унинг ўрнида янги бино қуриш режалаштирилган.
“Бу уй маданий мерос рўйхатига киритилмаган, бироқ экспертлар ҳукуматдан Ш.Руставели кўчасидаги барча бинолар ансамблини, шу жумладан, ушбу уйни ҳам рўйхатга киритишни бир неча бор талаб қилган”, — деб ёзади блогер.
Шота Руставели кўчаси ўзининг намунали совет даврига ҳос уйлари билан машҳур. 1960-1965 йилларда кўплаб бинолар қурилган. Турар-жой биноларидан ташқари, кўчада бир вақтлар таниқли Фрунзенский савдо маркази, Тошкент тўқимачилик комбинати ва «Океан» дўкони жойлашган эди – ҳозирда аҳоли бу номларнинг барчасини диққатга сазовор жойлар сифатида ишлатишади.
14 февраль куни Никита Макаренко қурувчи ташкилот Тошкент марказидаги “сталинча бино”ни бузишга рухсат олгани ҳақида ёзяпти.
“Шота Руставелидаги Океан ёнида жойлашган “сталинча бино” барибир бузилмоқда. Ҳаракатлари Яккасарой тумани ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланган ва маъқулланган ваҳшийлар уйда истиқомат қилувчиларга15 мартга қадар ўз яшаш уйларини тарк этишни буюрган. Агар бу амалга ошса, Тошкент тарихида бу бузиб ташланган биринчи “сталинча бино” бўлади. Мутахассислар Шота Руставели ва Бобур кўчаларининг бутун ансамблларини маданий мерос рўйхатига киритишларини бир неча бор сўрашган – бироқ бу сўровлар жавобсиз қолган, уйлар эса шундай мўлжал билан бунёд этилган эди”, – деб ёзади блогер.
Шарҳлар