USAID COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди

Источник: пресс-служба посольства США

АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) АҚШ ҳукуматининг COVID-19 пандемиясига қарши курашиш бўйича глобал чоралари доирасида Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди. Шундай қилиб, АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда пандемияга қарши курашиш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қўшган бевосита ҳиссаси 16 млн доллардан ошди. USAID ушбу маблағлардан юқори даражада дориларнинг сифатини таъминлаш бўйича техник кўмак кўрсатиш ҳамда мамлакатда жмланишга ишонмаслик муаммосини ҳал қилиш учун фойдаланади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига АҚШ элчихонасининг матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзбекистонда тўлиқ эмланган одамлар сони аста-секин ошиб бормоқда. Бироқ пандемия якунланишига анча вақт бор – вирус мамлакатда тарқалишда давом этмоқда, унинг янги вариантлари эса глобал даражада доимий таҳдид туғдиради. Пандемияни тўхтатиш ҳар бир кишининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаётларни қутқариш ва глобал иқтисодиётни тиклаш учун жуда муҳим», – дейди Микаэла Мередит, USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори. «Вакциналар бу борадаги ҳаракатларда муҳим восита ҳисобланади, Байден маъмурияти ҳам бу ҳаракатларга содиқ бўлиб, яқинда Қўшма Штатлар бутун дунё бўйлаб COVID-19 га қарши 200 млн дозадан ортиқ вакцинани беғараз юборди», – дея қўшимча қилади у.

Пандемия бошланганидан буён USAID Ўзбекистон ҳукумати билан йирик кўламли тестдан ўтказиш, лабораториялар ва тиббий муассасаларда инфекциянинг олдини олиш ва назорат қилиш, COVID-19 нинг диагностика салоҳиятини, эпидемиологик назоратни такомиллаштириш, инфекцияга чалинганларни даволашни яхшилаш ҳамда жамоатчиликнинг COVID-19 ҳақидаги хабардорлигини ошириш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

COVID-19 тарқалишига қарши курашиш бўйича чораларни қўллаб-қувватлашдан ташқари, USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш ва ҳудудий савдони кенгайтириш, силга ва бошқа касалликларга қарши курашиш, илк таълим бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига жавоб реакцияси бўйича салоҳиятини ошириш мақсадларида ҳам ҳамкорлик қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.