USAID қишлоқ аёлларини профессиолнал ўқитиш учун Ўзбекистонга 2,4 млн.доллар ажратади
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги қишлоқ аёллари иқтисодий имкониятларини кенгайтириши учун қўшимча равишда 2,4 миллион доллар ажратади, дея хабар беради «Дунё» АА.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, бу ҳақда USAIDнинг Осиё бюроси маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур билан музокаралар чоғида маълум қилинган.
Учрашув чоғида томонлар USAID ва вазирлик ўртасида «Агробизнесни ривожлантириш» қўшма лойиҳаси доирасида боғдорчилик, қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш каби йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
“USAID жорий йил ёзида Ўзбекистон қишлоқ аёллари иқтисодий имкониятларини кенгайтириши учун қўшимча равишда 2,4 миллион доллар ажратишини эълон қилишдан жуда мамнунман”, – деди Анжали Каур. – “Ушбу маблағлар Ўзбекистон, айниқса, Оролбўйи ҳудудидаги қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, касб-ҳунар бериш, микромолиялаштириш, мураббийлик ва бандлик дастурларини амалга ошириш учун йўналтирилади”.
Шарҳлар