USAID Ўзбекистонда “Сифат клуби”ни очмоқда

Источник: посольство США в Узбекистане

АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) Ўзбекистонда дори воситаларини ва тиббиётда қўлланадиган буюмларни тартибга солиш билан боғлиқ янгиланишлар, муаммолар ва ечимларни муҳокама қилиш учун Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ва маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари ўртасида доимий мулоқот учун механизмга айланиши керак бўлган “Сифат клуби”ни расман очди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилади.

Тадбирда Ўзбекистондаги USAID миссияси, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги, Давлат дори воситаларини, тиббиётда қўлланадиган буюмлар ва теббий техникани экспертиза қилиш ва стандартлаштириш маркази, Ўзбекистон фармацевтика саноати уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг вакиллари ҳамда 20 га яқин ишлаб чиқарувчи компания қатнашди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистондаги фармацевтика саноатининг ҳозирги ҳолатини, маҳаллий дори ишлаб чиқарувчиларнинг умумий бозорга қўшаётган ҳиссасини ҳамда фармацевтика саноатидаги ютуқлар, тўсиқлар ва ривожланиш йўналишларини муҳокама қилдилар. Муҳокамалар иштирокчиларга “Сифат клуби”нинг конкрет мақсад ва вазифаларини белгилаш имконини ҳам берди.

Ўзбекистонда USAID миссиясининг соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича офиси директори Черри Гумапас тадбирда нутқ сўзлар экан, қуйидагиларни қайд этди: “Ушбу воқеа USAID нинг Ўзбекистон ҳукуматини фармацевтика саноатини ривожлантиришда қўллаб-қувватлаш борасида қатъий содиқлигини таъкидлайди. Юқори сифат стандартларига мувофиқ келадиган дориларни, шу жумладан силга қарши дориларни ишлаб чиқаришга қодир маҳаллий кучли фармацевтика саноатини ривожлантириш ижтимоий соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан ҳам, иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳим”.

Тадбир USAID ташкилотининг “Дори воситалари сифатини илгари суриш плюс (PQM+)” дастури доирасида ташкил этилган бўлиб, аҳоли учун сифатли дорилар ва тиббий буюмларни таъминлаган ҳолда, Ўзбекистонда фармацевтика соҳасидаги манфаатдор томонларнинг ҳамкорлигини кенгайтиришга кўмаклашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.