Усмонова Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланди
Россиялик Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (ФИE) президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Тошкентда ташкилот раҳбари сайлови бўлиб ўтди. Усмонов 120 нафар овоз олди. Унинг рақиби, Швеция қиличбозлик федерацияси президенти Отто Дракенберг – 26.
Усмонов ФИEни 2008 йилдан буён бошқариб келади . 2022 йилнинг март ойида у Европа Иттифоқи томонидан унга қарши жорий қилинган санкциялар туфайли ўз ваколатларини тўхтатди.
Улашиш:
Шарҳлар