Ўқув йили: ўзбек талабаси қаерда ва неч пул тўлаб яшайди

Фото: albionglobetrotters.org

OLX.uz онлайн савдо майдони таҳлилчилари ўтган ва ҳозирги йил статистикасига асосланиб, куз даври Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида уй-жой ижарасининг энг юқори чўққиси ҳисобланади, деган хулосага келишди. Бу янги ўқув йилининг бошланиши билан боғлиқ бўлиб, бу вақтда талабалар ўзларининг сўровлари ва имкониятларига мос келадиган ижара уйларини қидириб, бошлари қотади. Қулай шароитлардан ташқари, ижаранинг “чўнтакбоп” нархи, уй-жойнинг университет яқинида жойлашганлиги, ер ости ёки бошқа жамоат транспортининг мавжудлиги ва бошқа индивидуал омиллар устувор аҳамиятга эга.

Уй эгалари қишгача (қишда сезонмас деб билинади) ўзларининг кўчмас мулкларини ижарага яхши нархга бериб олиш ва шу билан ўзларига пассив даромадни таъминлашни мақсад қилишади. 2022 ва 2023-йилларда талабалар уч турдаги уй-жойларни ижарага олди: квартиралар, хостеллар ва ҳовлилар.

Шундай қилиб, 2022-йилга нисбатан жорий йилда уй-жой ижарасининг ўртача нархи 30-100 долларга ошди. Сентябр ойидан бошлаб Тошкентда ўртача ойлик ижара ҳақи 350 долларни ташкил этди. Бошқа «талабаларга бой” шаҳарларда уйларни арзонроқ нархда ижарага олиш мумкин: Самарқанд ва Фарғонада 300 долларга, Қарши шаҳрида атиги 130 долларга. Туристик шаҳар мақоми ва гуманитар университетларнинг обрўси Бухоролик уй эгаларига ўртача ижара нархини 400 доллардан белгилашга имкон беради.

Талаб таклифни келтириб чиқаради деган гап бор. OLX.uz сайтида 2022-йилда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Фарғонадаги талабалар учун уй-жойни ижарага бериш бўйича жами 660 та таклиф эълон қилинган. Аммо 2023 йилнинг 9 ойидаёқ таклифлар сони 632 тага етди.
Юқоридаги шаҳарлар бўйича талабаларининг «мен уй-жой оламан» бўлими остидаги эълонларига келсак, рақамлар қуйидагича: ўтган йили давомида 1 057 та. шу йилнинг кузига қадар 604 та.

Икки йил ичида «квартира ижараси», «Юнусобод», «Сергели», «Чилонзор», «Чиланзар» OLX.uz даги топ-5 сўровларга айланди.
Уй-жой ижараси бўйича тематик таҳлилий шарҳимизни ойлик ижара нархлари билан тугатамиз (Спойлер: ўртахол талаба энг қиммат нархдаги ижара билан қизиқиши даргумон ).

Шундай қилиб, Тошкентда энг паст кўрсаткич 1 150 000 сўм, энг юқори кўрсаткич 45 500 000 сўм. Самарқандда эса 900 000 сўмдан 11 000 000 сўмгача, Бухорода – 900 000 сўм ва 15 000 000 сўм. Фарғонада энг паст нарх 800 000 сўм ва энг баланди эса 8 000 000 сўм. Қарши шаҳрида юқори нарх Фарғонадагидек, паст нарх эса 650 000 сўмни ташкил этади.

Таҳлил учун маълумотлар www.olx.uz. сайтидан “Парсинг” методи орқали олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.