Қизчалар уй ичида қулфланиб қолди

Фото: ФВВ

5-апрель куни соат 12:40 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига Чилонзор туманидаги кўп квартирали уйнинг хонадонларидан бирининг кириш эшиги қулфланиб, хонадонда икки ҳамда уч ёшли қизчаларнинг қолиб кетганлиги ҳақида  хабар келиб тушган.

Шунингндек, хонадон ошхонасидаги газ плита ҳам ёниқ ҳолатда қолган бўлган.

Хабар қилинган жойга етиб борган қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган болажонларни ота-онасига соғ-саломат топширган.

«Ўз навбатида, барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз ва ёлғиз қолдирмасликни сўраб қоламиз!», – дейди ФВВ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.