UzAuto Motors оммабоп автомобиллар учун шартномаларни қайта очди
25 декабрь куни соат 14:00 дан UzAuto Motors оммавий сегментли автомобиллар учун шартномаларни фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали қайта очди.
22 декабрда шартномалар очилганда содир бўлган киберҳужумлар авторизация сўровларини кўриб чиқишда муаммоларни келтириб чиқарди, бу эса онлайн савдо тизимининг блокланишига олиб келди.
Компания барча ташқи маркетинг ва савдо тизимларини, шунингдек, ахборот ҳужумлари ва уларнинг ташкилотчилари манзилларини тўлиқ таҳлил қилган. Ўрганиш натижаларига кўра барча материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишлиорганларга юборилган.
Улашиш:
Шарҳлар