Uzbekistan Airways компанияси Киевга рейсларни бекор қилди

Источник: https://airlines-airports.com/

Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, HY-3731/3732  Тошкент-Киев-Тошкент мунтазам рейсларининг 2022 йилнинг 27 февраль ва 2 март кунларига режалаштирилган парвозлари бекор қилинади, дея хабар беради Uzbekistan Airways компанияси.

Бекор бўлган парвозларнинг йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилишини маълум қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.