Uzbekistan Airways компанияси “Махфий йўловчи” дастурини ишга туширмоқда

Источник: https://www.uzairways.com/

Uzbekistan Airways компанияси “Махфий йўловчи” дастурини ишга туширди, у йўловчиларнинг фикр -мулоҳазаларини олиш ва Uzbekistan Airways  АЖ хизматлари сифатини баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган.

18 ёшдан кичик бўлмаган Uzbekistan Airways компаниясининг ҳар қандай йўловчиси “ҲЙ махфий йўловчиси” дастури иштирокчиси бўлиши мумкин. Иштирокчилар миқдори чекланмаган. Иштирок этиш учун аризалар календарь йили давомида исталган вақтда қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтиш учун UzAirPlus содиқлик дастурининг иштирокчиси бўлиши зарур. Рўйхатга олинган UzAirPlus иштирокчилари электрон почта орқали “ҲЙ махфий йўловчиси” дастурида қатнашишга ариза тўлдириш учун таклифнома олади.

Парвоз тугаганидан кейин 10 кун давомида чек-варақ тўлдириш ёки авиачиптани брон қилиш ва сотиб олиш, аэропортда рўйхатдан ўтиш, самолёт бортида хизмат кўрсатиш жараёнини тасвирлайдиган ихтиёрий равишда ҳисобот тузиш зарур (агар иложи бўлса, фотосурат, видео, аудио материаллар далил сифатида илова қилиниши керак). Тўлдирилган чек-варақ ёки тўлдирилган ҳисобот, рўйхатдан ўтиш тасдиқномасида кўрсатилган манзилга, қўниш (посадочний) талони электрон нусхаси билан бирга юборилиши керак.

Календарь йили охирида энг кўп назорат варақаларини тўлдирган иштирокчилар, шунингдек, вазиятни батафсил тасвирлаб, видео, аудио ва фотоматериаллар тақдим этган ҳолда энг тўлиқ ҳисоботларни юборган респондентлар аниқланади.

“ҲЙ махфий йўловчиси” дастурининг энг фаол иштирокчилари учун мукофот сифатида UzAirPlus шахсий ҳисобига совғалар – бонус баллари киритилади:

1-ўрин – 30 000 балл

2-ўрин – 15 000 балл

3-ўрин – 10 000 балл

Рағбатлантирувчи мукофотлар – 3 000 баллдан.

Олинган натижалар йиғилганидан кейин 10 кун ичида баллар иштирокчининг лояллик картасига ўтказилади.

Дастур 2021 йил 14 декабрда очилади, дастур якунлари 2022 йилниг худди шу даврида амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.