Россияда “Вагнер” жангчиси Украинадаги урушдан қайтиб келиб, ўз маъшуқасини ўлдирди
Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси аъзоси Украинадаги урушдан қайтиб келгач, ўзининг норасмий хотинини ўлдирди, деб хабар бермоқда “Московский Комсомолец”.
Ҳодиса Москвадаги хонадонлардан бирида юз берган. 51 ёшли Россия фуқароси полицияга қўнғироқ қилиб, маъшуқасини ўлдирганини маълум қилган.
Диққат, кейинги хатбошида шафқатсиз ҳолат тасвирланган. Таъсирчан одамлар ўқимаслигини сўраб қоламиз.
Маълумот тасдиқланган — хонадонда ҳақиқатан ҳам аёл кишининг жасади топилган. Унга 15 мартадан кўпроқ пичоқ урилган ва қулоғи кесиб ташланган.
Гумонланувчи одам саломатлигига оғир зарар етказиб, унинг ўлимига сабаб бўлгани учун муқаддам судланган. 2022 йил октябрида у “Вагнер” таркибида Украинага жўнаб кетиб, у ерда ярим йил хизмат ўтаган.
Сўнг Москвага қайтиб келган ва бир неча ой давомида мол-мулкка қасддан зарар етказганлик учун тергов изоляторида сақланган.
Шарҳлар