Валерий Меладзе Тошкентдаги концертини кейинга қолдирди

Фото: SMI24

Валерий Меладзенинг 22 январь куни Халқлар дўстлиги саройида ўтказилиши керак бўлган концерти санъаткорнинг оилавий шароити туфайли 7 февралга қолдирилди.

«Менга энг яқин одамлардан бирининг вафоти муносабати билан Тошкентдаги концертни кейинга қолдиришга мажбурман», – дея Меладзенинг видеомурожаатидан иқтибос келтиради Starhit ресурси.

Санъаткорнинг қўшимча қилишича, концерт 7 февралга кўчирилган.

Сотиб олинган чипталар янги сана учун амал қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.