Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Foto: Departament

Масъуллар иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган муқаддам судланган фуқаро M.X.ga жами 3 700 АҚШ долларини 47,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айрибошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро К.Р. фуқаро K.Shga 3 500 АҚШ долларини 44,9 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.